Ўзбекистон прокуратураси ҳузуридаги департамент ва Миллий Хавфсизлик хизмати органлари томонидан кўрилаётган тезкор чора-тадбирлар натижасида 20 минг АҚШ долларини фуқарога 8250 сўмдан пуллаётган икки ноқонуний валютафурушлар қўлга олинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг "Валюта сиёсатини либераллаштириш тўғрисида"ги фармонида ҳуқуқ-тартибот органлари зиммасига республика ҳудудида нақд хорижий валютанинг ноқонунний айланмаси ва улар билан боғлиқ операцияларни амалга оширилишини олдини олиш вазифаси юклатилган. Аммо, президент фармонига қарамай, айрим шахслар мўмай даромад орттириш илинжида ноқонуний валюта олди-сотдисидан воз кечмоқчи эмаслигини намойиш қилмоқда.
Хусусан, фуқаролар Сардор Ғаниев ва Элдор Шарипов ноқонуний даромад олиш мақсадида чет эл валютасини айрибошлашни кўзлаб, фуқаро Бабаевага валюта маблағларини ўтказишни таклиф қилади. Улар ҳар бир АҚШ долларини 8.250 сўмдан ҳисоблаб, жами 20.000 АҚШ долларини 165,0 млн. сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.
Ана шундай қонунбузарларнинг ноқонуний фаолиятига Ўзбекистон прокуратураси ҳузуридаги департемант ва Миллий Хавфсизлик хизмати органлари томонидан кўрилаётган тезкор чора-тадбирлар натижасида ўз вақтида чек қўйилди.
Ҳуқуқбузарлардан валюталар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
[media=https://youtu.be/lBglEguv_as]
Фуқаро Ғаниевнинг бошқарувида бўлган "Ласетти" русумли автомашина кўздан кечирилганда, ноқонуний муомалага киритиш учун мўлжалланган 6160 АҚШ доллари борлиги аниқланган. Ушбу пул маблағлари ҳам ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Манба: Sof.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда