Сирдарё вилоят прокуратураси Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев ўтган ой охирида тумандаги мактаблар директорларини дўппослагани акс этган видео бўйича текширув бошлади. Бу ҳақда «Kun.uz» нашрига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди.
«12.09.2017 йилда «kun.uz» сайтида жойлаштирилган Сайхунобод тумани ҳокимининг ҳаракатлари ҳақидаги видеоматериалда кўрсатилган ҳолатлар юзасидан Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан текширув ўтказилмоқда.
Текширувнинг бориши Бош прокуратура томонидан назоратга олинган», дейилган Бош прокуратура хабарида.
12 сентябрь куни Kun.uz сайти Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида август ойи охирида рўй берган ҳодиса видеосини эълон қилди. Унда Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Маҳмудович Эгамбердиев тумандаги мактабларнинг директорларини йиғиб, уларни бир қаторга терган ҳолда калтаклагани тасвирланганди. Туман ҳокимининг сўзларидан англаш мумкинки, мактаб директорлари Мустақиллик байрамига ўқитувчиларни олиб келмагани учун жазоланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда