Тошкент вилояти судининг жиноий ишлар бўйича суд ҳайъати оғир кўринишда қотиллик содир этганликда айбдор деб топилган Шавкатжон Маҳкамовни умрбод озодликдан маҳрум этиш орқали жазолади. Бу ҳақда вилоят прокуратурасида маълум қилинган.
Иш материалларига кўра, аввал уч марта судланган, 1981 йилда туғилган Маҳкамов Юқоричирчиқ туманида яшовчи шахснинг уйида ёлланма ишчи сифатида ишлаб, аввалдан ўйланган режа асосида 15 апрелда пичоқ билан қуролланган ҳолда уй эгаси ва унинг рафиқасини бешафқатлик билан ўлдирган.
Қотил жуфтликка тегишли 82 минг доллар ва 7 млн сўм пул, 18 млн сўмлик турли буюмлар ва Сhevrolet Spark автомобилини ўғирлаб, воқеа жойидан ғойиб бўлган. У 17 апрелда ашёвий далиллар билан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томондан қўлга олинган.
Суд қарорига кўра, Маҳкамов қотилликлар содир этиш, автотранспорт воситасини олиб қочиш ва бошқа оғир жиноятларда айбдор деб топилиб, умрбод озодликдан маҳрум этилди.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда