
Куни кеча Тошкентда автомобиль ёниши билан якун топган 2 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Ҳодиса Шайҳонтоҳур туманининг Лабзак даҳасида соат 19:25 да юз берди. Унда “Рамада” меҳмонхонаси ёнида Cobalt ҳайдовчиси бетон тўсиққа бориб урилди. Оқибатда ёнғин юзага келиб, ҳайдовчи куйиш тан жароҳатини олди ва касалхонага етказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ хабар берди.
Иккинчи ЙТҲни гувоҳлар камерага суратга олишди. Соат 23:43 Буюк ипак йули ва Мирзо Улуғбека кўчалари кесишмасида Lacetti ва Gentra тўқнашиб кетди. Оқибатда Gentra бутунлай ёниб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида жабрланганлар йўқ.
Манба: darakchi.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар