09:06 / 15.09.2017
4 878

Наманганда газ таъминоти корхонаси ходими жиноят устида қўлга олинди

Наманганда газ таъминоти корхонаси ходими жиноят устида қўлга олинди
Ўзбекистонда газ ва электр таъминоти тизимини ислоҳотлаштириш, шунингдек ресурслар учун тўлов ундириш механизмлари давом этмоқда. Бунда асосий эътибор энергосамарали технологиялар ва замонавий ҳисоблагичларни ўрнатиш, кичик бизнес субъектларига хизмат кўрсатишнинг устувор йўналишларига қаратилди.

Қонунчиликка амал қилишни назорат қилувчи ва суистеъмол қилинган ҳолатларни аниқловчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳам бу борада тегишли ишларни амалга ошириб келмоқда. Энерготизимда бировларнинг ҳисобига кун кўриш мақсадида онгли равишда қонунни бузувчи одамлар ҳали ҳам бор.

Шу кунларда Наманган вилояти МХХ бошқармаси ходимлари Бош прокуратура қошидаги Департамент билан ҳамкорликда хизмат лавозимини суистеъмол қилган "Наманган шаҳар газ" унитар корхонасининг абонентлик бўлими бошлиғи 49 ёшли Баҳром Тўхтабоевни қўлга олишди.

"МХХ органларига ишбилармон В.О.дан Баҳром Тўхтабоев томонидан зўравонлик ҳолати содир этилганлиги ҳақида ариза келиб тушди. У ишбилармондан меваларни қуритиш цехига табиий газ етказиб берилгани учун пул воситаларини талаб қилган. "Наманган шаҳар газ" ходими 300 АҚШ доллари ва 1 миллион сўм олаётганда қўлга олинган", - деди МХХ вакили.

Бош прокуратура қошидаги Департамент Баҳром Тўхтабоевга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда газ таъминоти корхонаси ходими жиноят устида қўлга олинди