11:16 / 18.09.2017
7 005

Ўзбекистонда суюлтирилган газ аҳолига бир хил нархда сотилади

Ўзбекистонда суюлтирилган газ аҳолига бир хил нархда сотилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Валюта бозорини либераллаштириш шароитида иқтисодиёт таянч тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат билан “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзбекэнерго” ва “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятларининг Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт фонди кредитлари бўйича мажбуриятлари реструктуризация қилинди.

“Ўзбекнефтгаз”, “Ўзбекэнерго”, “Ўзкимёсаноат” ва “Ўзкимёҳимоя” акциядорлик жамиятлари таркибига кирувчи корхоналарнинг умидсиз дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳисобдан чиқарилади.

Шунингдек, 2016 йилда тугатилган фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи тармоқлар олдидаги қолдиқ қарзлари ҳам ҳисобдан чиқарилади.

Жорий йилнинг 10 сентябридан бошлаб мамлакат бўйлаб аҳолига сотиш учун суюлтирилган газга бир хил нарх ўрнатилди.

Бунгача суюлтирилган газ аҳолига 1994 йилдан бери шартномавий (эркин) нархларда сотилаётганди.

Манба: qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда суюлтирилган газ аҳолига бир хил нархда сотилади