Оҳангарон тумани ҳудудида тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлган йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси маълум қилди.
Маълум қилинишича, Гулистон – Ангрен автомобиль йўлининг 159 километрида Nexia автомашинаси юк машинаси билан тўқнашган, оқибатда енгил автомашина ҳайдовчиси ва уч нафар йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.
Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ишлади.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент вилояти ҳудудида 900 дан зиёд йўл транспорт ҳодисалари содир этилиб, уларнинг натижасида юзлаб инсонлар турли оғирлик даражасидаги тан жароҳатлари олишган, ўнлаб инсонлар ҳалок бўлган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда