
“Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Тегишли тузатишларни ўз ичига олган 14.09.2017 йилдаги ЎРҚ-446-сон Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди, деб ёзмоқда “Норма” сайти.
Тузатишларга биноан суд бошқарувчиси қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни кредиторнинг талабига кўра 10 кунлик муддатда тақдим этиши шарт.
Шунингдек, иқтисодий суднинг қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори устидан шикоят беришга ҳақли шахслар доираси белгиланди. Бу банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар, шу жумладан ҳар қандай кредиторлардан бири томонидан, шунингдек ишда иштирок этишга жалб этилмаган, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида суд қарор қабул қилган шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин. Прокурор томонидан қарорга протест келтирилиши мумкин.
Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги суд қарорида кўрсатиладиган кредиторлар томонидан талабларни тақдим этиш муддатига тузатиш киритилди. Бу муддат 1 ойдан кам бўлмаслиги, бироқ 2 ойдан ошмаслиги керак. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар