07:23 / 22.09.2017
7 196

Ўртачирчиқ туманида 3-ёшли бола ҳалок бўлди

Ўртачирчиқ туманида 3-ёшли бола ҳалок бўлди
Ўртачирчиқ туманида содир бўлган яна бир бахтсиз ҳодиса оқибатида 3-ёшли бола ҳалок бўлди. Фожеа жабрланувчи қаровсиз қолиб, уйи олдидан оқиб ўтувчи ариқда чўкиб кетиши натижасида содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси маълум қилди.

Мазкур бахтсиз ҳодиса болалар ўлимига олиб келган ягона ҳолат эмас. Содир бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг аксарияти ота-оналар томонидан фарзандларини қаровсиз қолдирилиши натижасида юзага келган.

Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан қурбонларнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирилиб, бу каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ота-оналардан ҳар қандай ҳолатда ўз фарзандларини қаровсиз қолдирмаслик сўралади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўртачирчиқ туманида 3-ёшли бола ҳалок бўлди