Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизацияси муҳандислари институти талабалари 22 сентябрь куни Сирдарё вилоятининг Сайҳунобод туманида бир кун бўлиб, пойтахтга қайтди. Талабаларнинг пахта майдонларидан ўқишга қайтиши Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов томонидан бир кун олдин ўтказилган селектор йиғилишидан сўнг бошланди. Бу ҳақда «Газета.uz»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Институт талабаларини олиб келган рейс соат 14:50 да Тошкентга етиб келди. Институтнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Қодир Шоввозов барча талабалар, жами 2500 га яқин одам қайтганини маълум қилди. Олдинроқ — соат 13:30 да Тошкент давлат аграр университети талабалари қайтган эди. Улар жами 26 вагонни эгаллади.
«Газета.uz» билан суҳбатда талабалар ҳатто пахта даласига чиқишга улгурмаганини билдирди.
«Қайтганимиздан хурсандмиз. Президентга раҳмат», — деди биринчи курс талабаси суҳбат чоғида.
«Энди пахтага бормаймизми? Биз ҳатто унга тегинишга улгурмадик», — қўшимча қилди яна бир талаба.
«Биз давлатга фойда келтиришни хоҳлаган эдик, шунинг учун пахтага бордик», — маълум қилди бошқа талаба.
«Биз 21 сентябрь куни ватанимиз учун пахтага чиқдик. Агар у муҳтож бўлса, ҳар доим ёрдамга тайёрмиз, — деди талабалардан бири Орифжон Қиличев. —Давлат биз ўқиб, билим олишимиз керак деб ҳисоблади, ва биз қувонч билан қайтдик. Агар ёшларнинг ёрдами керак бўлса, биз ҳар доим тайёрмиз».
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди