08:08 / 24.09.2017
6 096

2030 йилда сайёрамизнинг 60 фоиз кекса ёшли аҳолиси Осиёда яшайди

2030 йилда сайёрамизнинг 60 фоиз кекса ёшли аҳолиси Осиёда яшайди
Deloitte прогнозларига кўра, 2030 йилда сайёрамизнинг 65 ёшдан катта 60 фоизга яқин аҳолиси Осиёда яшайди. Бу эса минтақада бир қатор иқтисодий ва демографик муаммоларни келтириб чиқаради. Бу вақтга келиб Осиёда Европа ва Америкада бирга олингандагидан кўпроқ 65 ёшдан катта одамлар яшайди. Бунда энг катта юк Хитойга тушади: бу ерда ҳозирдаёқ 150 млн дан кўпроқ кекса одам яшамоқда. 2050 йилга келиб бу ерда 15 ёшдан 64 ёшгача бўлган ишчилар сони 70 фоиздан 60 фоизгача камаяди. Кекса ёшли одамлар эса кўпаяди, чунки умр давомийлиги йил сайин ошмоқда. Шу тариқа, Хитой аҳолиси мамлакат ҳақиқатан бойиб кетишидан аввалоқ қарийди.

Соғлиқни сақлаш каби соҳаларга бу фойда бўлади. Осиёда ҳозирда тиббий сайёҳлик анча оммалашган. Бироқ Осиё иқтисодиёти учун демографик портлаш "огоҳ бўлиш учун ишора"га айланиши керак. Deloitte прогнозида айтилишича, агар жиддий чоралар кўрилмаса, қариш суръатлари Осиёда иқтисодий ўсишга тўсқинлик қилади. Жумладан, меҳнат унумдорлигини ошириш ва аёлларни фаол меҳнатга жалб қилиш устида ишлашни бошлаш лозим. Йўқса, Хитой иқтисодиёти кейинги ўн йилликка келиб 4,2 фоизга қулайди.

Осиёнинг қолган давлатлари ҳам шу муаммога дуч келади. Хусусан, ҳозирда Тайланд, Ҳонгконг, Тайван, Сингапур ва Жанубий Кореяда умр кўриш давомийлиги юқори ва туғилиш даражаси камдир. Демографик таҳдид Сингапур иқтисодиётининг яқин 10 йил ичида 8,4 фоизга, Тайланд иқтисодиётининг эса 4,4 фоизга ортлашига олиб келиши мумкин.

Аксинча, Ҳиндистон ишчи кучига эгалик қилиш бўйича етакчига айланиши мумкин. Бу ерда ишчилар сони 2050 йилга келиб 885 млн дан 1,12 млрд гача ошади. "Бу ишчилар ҳозиргилардан кўра маълумотлироқ ва малакалироқ бўлади. Янги авлод Ҳиндистон иқтисодиётини тамомила янги даражага олиб чиқади", деб айтди Deloitte’нинг Ҳиндистон иқтисодиёти бўйича эксперти Анис Чакраварти.

Оқибатда, Хитой ва бошқа давлатлар демографик муаммоларининг ечими муҳожирларни жалб қилиш бўлиши мумкин.

Бироқ ҳаммаси ҳам бунчалик аянчли эмас. Бундай катта миқдорда иш жойлари саноатнинг автоматлаштирилиши ва рақамли технологияларга ўтилиши сабабли керак бўлмай қолиши мумкин. Япония Хитой ва Жанубий Корея билан бир қаторда ҳозирдаёқ саноат роботларини жорий қилиш бўйича етакчилардан бири ҳисобланади. Экспертларнинг фикрича, айнан робототехниканинг оммавий равишда жорий қилиниши Осиёнинг ривожланган давлатлари учун демографик инқирознинг оқибатларини юмшатади.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2030 йилда сайёрамизнинг 60 фоиз кекса ёшли аҳолиси Осиёда яшайди