22 сентябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Гап шундаки, “Ахборот 24” ахборот-таҳлилий кўрсатувининг бошловчиси Шуҳрат Раҳматжонов мазкур автоҳалокатнинг иштирокчисига айланди, деб ёзади Qalampir нашри.
Шуҳрат Раҳматжоновнинг маъмури билан боғланиб, воқеа юзасидан маълумот олдик. Аниқланишича, 22 сентябрь кунига ўтар кечаси Шуҳрат Раҳматжонов зудлик билан ишга чақирилган. “Ахборот 24” дастурининг янги сонини суратга олиш ишларини якунлаб, тунги соат 03:00 да уйига қайтаётган Шуҳрат Раҳматжонов автоҳалокатга учраган.
Чорраҳада ўрнатилган светафорнинг яшил чироғи ёниши билан ҳаракатни бошлашга тайёргарлик кўрган Шуҳрат Раҳматжоновнинг автомобилига катта тезликда иккинчи транспорт воситаси келиб урилган.
Шуҳрат Раҳматжоновнинг Malibu русумли автомобилига урилган Lacetti автомобили соатига тахминан 140 км тезликда ҳаракат қилган. Бу эса ЙТҲ мудҳиш оқибатларга олиб келганидан дарак беради.
Оғир даражада тан жароҳати олган Шуҳрат Раҳматжонов айни вақтда 16-шаҳар шифохонасида. Унинг умуртқа поғонаси ва қўли синган. Шифокорлар унга камида бир йил ётиши кераклигини ва шу вақтгача меҳнат фаолиятидан узоқда бўлиши кераклигини тайинлашган.
Шуҳрат Раҳматжоновнинг маъмури ҳозирча бошловчининг саломатлиги ўзи билан боғланишга имкон бермаслигини маълум қилди.
Шуҳрат Раҳматжоновни тезроқ соғайиб, оиласи даврасига қайтишини тилаб қоламиз. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди