
Тошкент вилоятининг Чиноз туманида ички ишлар органлари ходимларининг тезкор саъй-ҳаракатлари сабабли содир этилган ўғирлик жинояти фош этилди.
Тошкент вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 8 сентябрь куни номаълум шахслар Чиноз тумани Олмазор қўрғони ҳудудида жойлашган “Magnat perfect brick” МЧЖга тегишли ғишт ишлаб чиқариш заводидан жамият балансида турган умумий нархи 62 миллион 600 минг сўмлик товар-моддий бойликларини ўғирлаб кетган.
Жиноят иши юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноятни шу заводда ишловчи: Т.К., Д.И. ва С.Э.лар томонидан содир этганлиги аниқланган.
Жиноятчилар жабрланувчига етказилган моддий зарар қопланиши таъминланмоқда.
Жиноят иши юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Манба: Qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар