21:58 / 25.09.2017
5 615

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётларида янги тартиб амал қилишни бошлади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётларида янги тартиб амал қилишни бошлади
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 11 сентябрдаги буйруғига асосан “Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидалари”га қўшимчалар киритилди.

“Qalampir.uz” нашрининг хабарига кўра, йўловчи томонидан ҳаво кемаси (ҲК) ичида юриш-туриш қоидалари бузилган тақдирда, ҲК экипажи аъзолари томонидан бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилади.

Далолатноманинг шакли ҳужжатга илова тарзида келтирилган. Ҳужжат уни тузган ҲК экипажи аъзолари ва қоидабузар йўловчи томонидан имзоланади. Агар қоидабузар йўловчи далолатномани имзолашдан бош тортса, далолатномага бу ҳақда қайд қилинади.

Қоидабузар йўловчи далолатноманинг мазмуни юзасидан далолатномага илова қилинадиган ёзма тушунтиришларини беришга, шунингдек, унга имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақли.

Ушбу тартиб жорий йилнинг 18 сентябридан амалда қўлланилиб келинмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётларида янги тартиб амал қилишни бошлади