08:08 / 26.09.2017
8 754

Кока-кола ичимлиги ҳақида

Кока-кола ичимлиги ҳақида
Ҳурматли сайтимиз ўқувчилари хабарингиз бўлса, жорий йилнинг 20 сентябрь куни сайтимиз орқали Сизнинг эътиборингизга "Кока-кола ичимлиги ҳақида: ҳашарот, канцероген ва бошқа қўшимчалар" мавзусидаги мақола эълон қилинган эди. Ушбу мақола сайтимизда қуйидаги ҳавола орқали ҳавола орқали https://sof.uz сайти чоп этган мақолага иқтибос келтирилган ҳолда берилган.

Ўз навбатида Sof.uz таҳририяти “Кока-кола” компаниясига қарши бирор бошқа салқинлаштирувчи ичимлик компанияларидан буюртма олмаганлиги ҳамда мақола интернетдан олинганлиги ва таржима қилиниб эътиборингизга ҳавола қилинганлигини алоҳида қайд этган.

Zamin.uz сайти ушбу мақолани чоп этишда Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган "Соса-сola" компанияси томонидан ишлаб чиқарилиб аҳоли истеъмоли учун савдога чиқарилаётган "Соса-сola" бренди маҳсулотларини Ўзбекистон аҳолиси томонидан истеъмол қилинишини камайтириш фикридан мутлақо йироқлигини маълум қилади.

Мазкур мақола аниқ ашёвий ва таҳлилий далилларга асосланмаганлиги, балки интернет маълумотлари асосида тайёрланганлиги ҳамда "Соса-сola" бренди маҳсулотлари реализациясига, шунингдек Ўзбекистон аҳолиси томонидан истеъмол қилинишига акс таъсир этиши мумкинлигини ҳисобга олиб сайтимиз саҳифасидан олиб ташланди.

Zamin.uz таҳририяти

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кока-кола ичимлиги ҳақида