16:11 / 26.09.2017
9 837

Келин 3 км узунликдаги фатасини деб 10 йилга қамалиши мумкин

Келин 3 км узунликдаги фатасини деб 10 йилга қамалиши мумкин
Ўзбекистондаги тўй-ҳашамлар сўнгги вақтларда жуда дабдабали бўлиб кетяпти, деган сўзларни кўп эшитяпмиз.

Келин ва куёв навкарлар, шоҳона келин либослари-ю концертга айланиб кетаётган тўйлар бот-бот тилга олинмоқда. Бу борада дунё мамлакатлари ҳам қолишмаяпти. Қуйидаги воқеа фикримизга исбот бўла олади.

Шри-Ланкада янги турмуш қурган жуфтлик келиннинг фатаси 3 км узунликда бўлганлиги учун терговчилар “назарига” тушди. Гап шундаки, фатани 250 нафарга яқин ўқувчилар кўтариб боришган.

Бундан ташқари, 21 сентябрда ўтказилган мазкур никоҳ маросимида яна 100 нафар ўқувчи гуллар ташигани маълум бўлди. Аниқланишича, ўқувчилар шу куни мактабдаги дарсларига боришмаган.

Улар тўй маросимининг нуфузли меҳмонларидан бири бўлган Марказий провинция бош вазири Сарат Эканейейк номидаги мактаб ўқувчилари бўлишган.

Болалар ҳуқуқлари бўйича миллий бошқарма мазкур ҳолат бўйича суриштирувни бошлади. Агар айб тасдиқланса, айбдор жазоланиши мумкин.

Агар келин ва куёв айбдор деб топилишса, улар 10 йилга озодликдан маҳрум этилиши назарда тутилган.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Келин 3 км узунликдаги фатасини деб 10 йилга қамалиши мумкин