Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорлигида қарийб 3,5 килограмм гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланишига чек қўйилди.
Чироқчи туманининг Қўшариқ маҳалласида истиқомат қилувчи Муҳсин Эсонов ҳамда Дўстқобил Мардонов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) яшаш хонадонларида гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб, унинг олди-стди ишлари билан шуғулланган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аввалига Дўстқобил Мардонов Қарши шаҳрида “Нексия” русумли автомашина олд ўнг ўриндиғи остига яширин тарзда жойлаштирган оғирлиги 12,6 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддасини сотиш мақсадида тургани аниқланди. Унинг яшаш хонадонидан оғирлиги 807,9 грамм бўлган марихуана топилди.
Суриштирув давомида Дўстқобил Мардонов муқаддам гиёҳвандлик моддаларининг бир қисмини қишлоқдоши Муҳсин Эсоновдан олганлиги маълум бўлди.
Тадбир давомида Муҳсин Эсоновнинг ҳам яшаш хонадони кўздан кечирилганда, молхонасининг орқа томонидаги экин майдонида бир неча туп гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги ҳамда ҳовлисидаги тандирхона ва ошхонанинг турли жойларида хуфёна тарзда оғирлиги 357,6 грамм бўлган гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний сақлаб келгани аниқланди.
Бундан ташқари, Муҳсин Эсонов жиноий шериги Дўстқобил Мардоновга муқаддам ўзи етиштирган оғунинг 15 граммини 80 минг сўмга, сўнгра 20 граммини 100 минг сўмга сотгани ҳам божхона суриштируви жараёнида маълум бўлди.
Мазкур қонунбузарлик ҳолатилари бўйича жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг ҳукми билан фуқаролар Д.Мардонов ҳамда М.Эсоновлар айбдор деб топилиб озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.
Қизиғи шундаки, қонунбузарлик аниқланишига қадар Муҳсин Эсонов тумандаги фермер хўжаликларидан бирининг раҳбари лавозимида ишлаб келган. Қулайликлардан унумли фойдаланиш ўрнига у ўз билими ва тажрибасини яшаш ҳовлисида гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаш ва уларни сотишга сарфлагани ачинарли.
Манба: qalampir.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди