20:02 / 28.09.2017
4 794

Президент АҚШдаги ватандошлар билан ишлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди

Президент АҚШдаги ватандошлар билан ишлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 сентябрь куни Америка Қўшма Штатларига 18–20 сентябрь кунлари амалга оширилган ташриф якунлари юзасидан ҳуқуқий ҳужжатни имзолади.

Ушбу қарорга кўра, АҚШга ташриф доирасида бўлиб ўтган учрашувларда ишлаб чиқилган “Йўл харита”лари ва келишувларни ўз вақтида ижросини таъминлаш бўйича Президент қарори имзоланди.

Қарорда ушбу келишувлар ижросини назорат қилиш ва улар устидан тизимли мониторингни олиб бориш вазифаси Бош вазир зиммасига юклатилган.

Бундан ташқари, бир ойлик муддатда АҚШда истиқомат қилувчи ватандошларнинг билими, тажрибаси ва салоҳиятини Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилиши вазифа сифатида белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Халқаро валюта фонди тақсимловчи директори Кристин Лагард, Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ён Ким ҳамда қатор давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан учрашув ўтказгани ҳақида хабарлар берган эдик.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент АҚШдаги ватандошлар билан ишлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди