6 040
Қирғизистоннинг илк президенти Асқар Акаевнинг Москва метросида кетаётган сурати пайдо бўлди
Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаевнинг Москва метросида кетаётгани суратга олинди, деб ёзади Кун нашри.
Кўплаб фойдаланувчилар суратда Акаев ўйчан ва чарчаган кўринишда эканлигини айтишган. Қолган фойдаланувчилар эса Акаев ҳозир оддий кўринишда эканига эътибор қаратишган, гўёки бу собиқ президент эмас, оддий фуқародек. Акаев президент бўлган вақтда у ҳар доим қўриқчилар ва автомобиллар кортежи қуршовида бўлган. Айнан шу ҳолат кўплаб қирғизистонликларда қандайдир норозиликни келтириб чиқаради.
Акаевнинг шунга ўхшаш, бироқ ёш қирғизистонликлар қуршовида тушган сурати жорий йилнинг июнида чоп этилган. Ўшанда Акаев Санкт-Петербургга кетиш перронида турган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Акаев Қирғизистонни 1990 йилдан бошқариб келган. 2005 йилда давлат тўнтарувидан кейин у оиласи билан Қирғизистонни тарк этган. Ўшандан бери Акаев ўзининг касбига қайтиб, Москвада физика ўқитувчиси бўлиб ишлайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди