Янги қурилаётган уйларни 1 миллиарддан ортиқ суммага пуллаган фирибгар ушланди

Навоий шаҳрида янги қурилаётган кўп қаватли уйлардаги квартираларни пуллаб юрган шахс қўлга олинди, деб хабар қилди Hordiq.uz нашри.
Маълум қилинишича, фирибгарликда гумон қилинаётган фуқаро масъулияти чекланган жамият раҳбари бўлган.
«Ф.Т.нинг устидан келиб тушган аризада, у Навоий шаҳрининг 18-микрорайон ҳудудида янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан 8 та икки хонали ва 4 та бир хонали уйларни олиб беришини ваъда қилиб, фуқаролардан 1 млрд. 30 млн. 400 минг сўм пулни олиб, қочиб юргани кўрсатилган. Фирибгар раҳбар ички ишлар ходимлари томонидан ушланди», – дейилади хабарда.
Айни вақтда Навоий шаҳар Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлимида унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Маълум қилинишича, фирибгарликда гумон қилинаётган фуқаро масъулияти чекланган жамият раҳбари бўлган.
«Ф.Т.нинг устидан келиб тушган аризада, у Навоий шаҳрининг 18-микрорайон ҳудудида янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан 8 та икки хонали ва 4 та бир хонали уйларни олиб беришини ваъда қилиб, фуқаролардан 1 млрд. 30 млн. 400 минг сўм пулни олиб, қочиб юргани кўрсатилган. Фирибгар раҳбар ички ишлар ходимлари томонидан ушланди», – дейилади хабарда.
Айни вақтда Навоий шаҳар Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлимида унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…