19:49 / 04.10.2017
5 549

Тошкентда 2 нафар коллеж ўқувчисининг сумкасидан гиёҳванд модда топилди (видео)

Тошкентда 2 нафар коллеж ўқувчисининг сумкасидан гиёҳванд модда топилди (видео)
Гиёҳвандлик ва у билан боғлиқ муаммолар ҳеч биримиз учун сир эмас. Лекин афсуски унинг барча оқибатлари, тузатиб бўлмас асоратлари ҳақида қанчалик кўп олдиндан маълумотга эга бўлишимизга қарамай, бу иллат жамиятимизда учраб турибди. Унинг домига айрим вояга етмаган ёшлар ҳам тушиб қолаётгани ачинарли холат, деб ёзади «Ўзбекистон 24».

Чилонзор туманида жойлашган коллежларнинг бирида тахсил оладиган Анвар таниши Гулига телеграмм ижтимоий тармоғи орқали ўзаро сухбати давомида ўзида гиёҳвандлик моддаси борлигини айтиб, уни тайёрлаш жараёнларини ҳам яҳши билишини, ҳоҳласа унга ҳам ўргатишини айтади. Эртаси куни оқ қоғозга ўралган кичик хажмда келтирилган ушбу гиёҳвандлик моддасини Гулига коллеж худудига олиб келиб беради.

Ўқув масканида фаолият олиб бораётган Ёшлар иттифоқи етакчиси Гулининг ўзини тутиши ва ҳатти-ҳаракатларида ўзгаришлар борлигини сезиб, кўпдан бери уни назоратга олган эди. Шубҳали холат ҳақида Чилонзор тумани Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимларига мурожат қилиб хабар беради. Аниқлик киритиш мақсадида инспектор коллежга бориб, Гули билан сухбатлашади. Буюмлари гувоҳлар иштирокида текширилганда Гули ўзи билан гиёҳвандлик моддасини олиб юрганлиги маълум бўлади. Ушбу модда тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинади.

Дастлабки суриштирув ишларида Гули ушбу моддани Анвардан олганлигини айтади. Анвар ҳам тергов ишларига жалб қилинади. Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Яна бир ҳолат. Олмазор туманида жойлашган Шифобахш сувлар блок постида хизмат олиб бораётган Йўл патрул хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳри худудига кириб келаётган Спарк автамобили тўхтатилиб белгиланган тартибда текширилади. Йуловчи сифатида кетаётган коллеж ўқувчисининг буюмлари текширилганда, махсус идишдаги суюқлик уларнинг эътиборини тортади. Ушбу суюқлик гувоҳлар иштирокида расмийлаштирилиб олинади. Экспертиза хулосасига кўра, ушбу суюқлик таркибида канабис мойи борлиги аниқланди. Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан тергов харакатлари олиб борилаяпти.
[media=https://youtu.be/F9b6E3-W3h4]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 2 нафар коллеж ўқувчисининг сумкасидан гиёҳванд модда топилди (видео)