14:06 / 05.10.2017
9 468

МИБ ходимлари аввал дўппосланганди, энди эса 50 миллион пора...

МИБ ходимлари аввал дўппосланганди, энди эса 50 миллион пора...
Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимларига нисбатан турли зўравонлик ҳолатлари ҳамда уларнинг хизмат вазифасига тўсқинлик қилиш ҳолатлари учрамоқда.

Аввалроқ, Самарқанд ҳамда Сирдарё вилоятларида фуқаролар томонидан Мажбурий ижро бюроси ходимларига нисбатан жиддий қаршилик кўрсатиш, турли хақоратли сўзлар ишлатиш ҳамда турли тан жароҳати етказиш ҳолатлари содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Шундай ҳолатлардан бири Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг Нукус шаҳар бўлими ходимлари билан содир бўлди, деб ёзади Qalampir.uz нашри.

МИБ нинг Нукус шаҳар бўлими, аниқроғи электр ва газ таъминоти соҳасида ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш шўъбаси томонидан 26 сентябрь куни Нукус шаҳрида жойлашган “Gabit kurilis servis” МЧЖга қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехида текшириш ўтказилган.

“Gabit kurilis servis” МЧЖ раҳбари Н.Шинтасов газ таъминоти тармоқларига ноқонуний равишда улангани аниқланган.

Корхона ҳеч бир ҳужжатсиз қурилган 1 дона 12 камерали ғишт ишлаб чиқариш қурилмаси (хумбузи) ва 4 дона қўлбола усулда ясалган “горелка”лардан фойдаланганлиги фош этилиб, ушбу қоидабузарлик юзасидан далолатнома расмийлаштирилган.

Мазкур жамият раҳбари Н.Шинтасов аниқланган ушбу зарарни камайтириб кўрсатиш эвазига текшириш гуруҳи раҳбарига 50 млн сўмни пора тариқасида беришни таклиф қилган ва бу пора бериш бўйича таклифлари аудиотасмага ёзиб олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан текшириш гуруҳи мутасадди органларга хабар қилган ва Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида “Gabit kurilis servis” жамияти раҳбари Н.Шинтасов катта инспектор К.Жумагуловга унинг бошқарувида бўлган автомашинасида 50 млн. сўмнинг бир қисми, яъни 20 млн. сўм ҳисобидан ҳар бир АҚШ долларини 8000 сўмдан ҳисоблаб, жами 2500 АҚШ долларини пора тариқасида тақдим қилаётган пайтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, “Gabit kurilis servis” жамияти раҳбари Н.Шинтасовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, у Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирги кунда мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ ходимлари аввал дўппосланганди, энди эса 50 миллион пора...