14:32 / 06.10.2017
5 165

Видео: Дельфинлар “меҳмонга” келган олмахонлардан таажжубга тушишди

Видео: Дельфинлар “меҳмонга” келган олмахонлардан таажжубга тушишди
Флорида штатидаги Sea World океанариуми ходими Эми Шумахер Facebook’даги саҳифасида ғаройиб кадрларни эълон қилди, унда дельфинларнинг иккита олмахон “ташрифига” реакциясини кўриш мумкин. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.

Видеодан кўриш мумкинки, тўртта дельфин “ташриф” билан келган олмахонлардан бирининг хатти-ҳаракатини қизиқиш билан кузатган ва уни кўздан қочирмасликка интилишган. Кейинчалик бундай “томошага” яна бир дельфин келиб қўшилган.

"Агарда сиз кунингизни ноодатий жозиба билан безамоқчи бўлсангиз, болачаларнинг ёнига меҳмонлар келганида нима рўй берганига қаранг", - дея ёзди Шумахер Facebook’да. Видео ҳозирга қадар 1,4 миллион маротаба кўрилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Видео: Дельфинлар “меҳмонга” келган олмахонлардан таажжубга тушишди