
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг Владимир вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганларни Мудофаа вазирлиги самолётида Ватанга қайтариш бўйича ҳукумат комиссиясини тузиш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда Кун нашри маълум қилади.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳукумати ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва жабрланувчиларга барча зарур ёрдамни кўрсатади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликлари ЙТҲга учраган фуқароларнинг шахсини аниқлаш бўйича тегишли ишлар олиб бормоқда.
Айни вақтда фожиа оқибатида ҳалок бўлганларнинг жасадларини ва омон қолган Ўзбекистон фуқароларини ватанга келтириш учун махсус борт Россияга учиб кетди. Самолётда бир гуруҳ тиббиёт ходимлари ҳам жўнаб кетган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар