Куёв тўйда “келиннинг хиёнатини” экранда намойиш этди

  • 07 октябрь 2017, 16:01
  • 21 015
  • Жамият
  • Куёв тўйда “келиннинг хиёнатини” экранда намойиш этди
    Бир неча кун аввал Сингапурда ўтган тўй келиннинг “шармандагарчилиги” билан якунланди. Куёв келинни барчанинг олдида уялтирди ва шу тариқа байрам ўз ниҳоясига етди.

    Гап шундаки, молиявий аҳволи “жуда яхши” бўлган бизнесмен куёв тўй маросимидан бир неча ҳафта аввал бўлажак рафиқасини хиёнат қилаётганлигидан шубҳа қилади. Шу сабаб у детектив ёллайди...

    Жосус бўлажак келиннинг орқасидан қарийб 1,5 ой давомида кузатиб юрди. Аввалига у ҳеч қандай шубҳали ҳатти-ҳаракатларни пайқамайди, бироқ кейинчалик куёвнинг тахминлари ўз тасдиғини топди.

    Ёлланган детектив бўлажак келин бегона эркак билан меҳмонхона номерларидан бирига кириб кетаётганлигини тасвирга олган. У келин хиёнат қилаётганлигини тасдиқловчи барча далилларни куёвга берган, бироқ куёв тўйни бекор қилмаган.

    Куёв тўйга барча яқинларини, дўстларини, келиннинг дугоналари ва қариндошларини, ва ҳатто, бўлажак рафиқаси билан хиёнат қилган эркакни ҳам тўйга таклиф этган.

    Тўй авжига чиққан вақтида у келин ва куёвларнинг “муҳаббат тарихи” видеоролигини қўйишни сўраган.

    Аввалига сокин қўшиқ садоси остида бизнесмен ҳамда келиннинг биргаликда бахтиёр тушган фотосуратлари экранда намоён бўлган. Бироқ кутилмаганда кадр ўзгариб, келиннинг бегона эркак билан меҳмонхонага кириб кетаётганлиги акс этган видео экранда намойиш этилган...

    Албатта, барча меҳмонлар ҳайратдан “ёқа ушлашган”. Келин эса йиғлаганча, “шармандаларча” ресторандан қочиб кетган. Куёв ҳам собиқ севгилисига “аччиқ” тилаклар билдириб, тўйхонадан чиқиб кетган.

    Манба: Qalampir.uz

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Куёв тўйда “келиннинг хиёнатини” экранда намойиш этди