8 274
Шавкат Мирзиёев номидан уйли бўлган фуқаро давлат ҳисобидан шахсий машина ажратишларини сўраб порталга ёзди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига Сурхондарё вилояти Денов туманида истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногиронидан мурожаат келиб тушди, деб ёзади Дарё нашри. Мурожаат матни Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида эълон қилинган.
Унда мурожаат муаллифи 2-гуруҳ ногирони экани, бу йил унга Президент Шавкат Мирзиёев номидан уй ажратилгани, бунинг учун миннатдор эканини билдирган. Айни вақтда, машина ҳайдашга қизиқишини ҳам билдирган.
«Аммо машина олиш учун менда шароит йўқ. Менга давлат ҳисобидан машина берилишини истайман. Бу масалада Денов тумани ҳокимлигига мурожаат қилдим, аммо машина ажратилмаслигини айтишди. Менинг Сиздан илтимосим, ушбу масала юзасидан амалий ёрдам беришингизни сўрайман», — деб ёзади мурожаат муаллифи.
Фуқаронинг бу мурожаати матни сурати «Халқ билан мулоқот» ҳеч бир изоҳсиз эълон қилинган. Мазкур мурожаат гуруҳда қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади