11 октябрь куни бошланиши режалаштирилган МДҲ саммитидан аввал Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг алоҳида тор доирада учрашуви бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия Федерация президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков журналистларга маълум қилган.
Ушаковнинг айтишича, икки мамлакат раҳбарларининг ўзаро учрашувида сиёсий, савдо-иқтисодий муносабатларга тўхталиб ўтилиши белгиланган. Шунингдек, президентлар ҳарбий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳадаги келишувларни муҳокама этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак мажлисига тайёргарлик кўриш жараёнини муҳокама қилиш учун Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 10 октябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган йиғилишда қатнашади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди