22:21 / 10.10.2017
7 162

Юридик коллежда курсдошини пичоқлаган ўсмир ўзини ИИБга топширди

Юридик коллежда курсдошини пичоқлаган ўсмир ўзини ИИБга топширди
6 октябрь куни Тошкент шаҳридаги касб-ҳунар коллежларидан бирида бир нафар шахснинг ўлимига сабаб бўлган бахтсиз ҳодиса юз бергани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент юридик коллежида содир бўлган мудҳиш воқеа иштирокчиси, коллеж ўқувчиси Саидкамрон Саидвоҳидов икки курсдошини пичоқлаганидан кейин ўша куннинг ўзида ички ишлар органига бориб ўзини топширгани ҳақида ишончли манбааларимиз хабар берди.

Бироқ кўпчилик ОАВлар курсдошларини пичоқлаган ўқувчи яширингани ва ички ишлар ходимлари томонидан ўртоғининг уйида қўлга олингани айтилмоқда. Бундан ташқари, Саидкамрон Саидвоҳидов қўлга олиниш жараёнида жонига қасд қилишга урингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Таҳририятимиз гумонланувчининг яқин дўсти билан боғланиб, воқеага аниқлик киритишга уринди. Бунда уч нафар коллеж ўқувчилари коллеж ошхонасида арзимаган масалада тортишган, Саидкамрон Саидвоҳидов Раҳматилла Ёрқориев билан тортишган ва уни пичоқ ёрдамида қўрқитмоқчи бўлган, тўсатдан пичоқ Раҳматилла Ёрқориевнинг оёғига санчилган. Бу ҳолатни кўрган Асадбек Парпибоев Саидкамрон Саидвоҳидовга ташланган ва унинг чап сони пичоқ санчилган.

Асабдек Парпибоев “чап сон юқори учлигига санчилиб кесилган жароҳати, фаол қон кетиши” ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази болалар бўлимига ётқизилган ва олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Воқеани тасвирлаб берган “манбаа”нинг айтишича Саидкамрон Саидвоҳидов ҳеч қандай гиёҳвандлик воситалари таъсирида бўлмаган. Бироқ ушбу маълумот экспертиза натижасида аниқланади.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Саидкамрон Саидвоҳидовга нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” бандига асосан жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш айби билан жиноят иши қўзғатилган.

7 октябрь куни президент девони, Адлия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари масъуллари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда биринчи юридик коллеж директори Наталья Темировани “2-даражали адлия маслаҳатчиси” мартабасидан маҳрум қилиш, лавозимидан бўшатишга қарор қилинган эди.

Маълумотларга кўра, тергов-суриштирув ҳаракатлари Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги биринчи юридик коллежининг собиқ битирувчиси Акмал Абдураҳмонов 28 июнь куни кечки пайт Юнусобод туманидаги Қошғар массиви (Ц-4) ҳудудида бошига берилган зарб натижасида вафот этган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юридик коллежда курсдошини пичоқлаган ўсмир ўзини ИИБга топширди