Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисида Алишер Анварович Аъзамхўжаев Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлангани ҳамда 20 сентябрь куни у ўз фаолиятини бошлаш учун Тошкентдан Туркияга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Аъзамхўжаев Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга ишонч ёрлиқларини топширди.
ТИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, элчи ва Туркия президенти ўртасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон Туркиянинг Марказий Осиё ва жаҳондаги муҳим ҳамкори эканлиги таъкидланган.
Туркия президенти барча ўзаро манфаатли соҳаларда икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга тайёр эканлигини айтиб ўтган.
Бундан ташқари, 2016 йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг кузатилган Ўзбекистон–Туркия муносабатларидаги ижобий динамика алоҳида қайд этилган.
Пекин, Остона ва Нью-Йорк шаҳарларидаги икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ўтган учрашувлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун мавжуд бўлган улкан имкониятларни амалга ошириш учун биргаликда ишлашга имкон бериши алоҳида қайд этилди.
Туркия давлати раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга бўлажак ташрифи муҳим ўринга эга эканлиги таъкидлар экан, ушбу ташриф Ўзбекистон–Туркия сиёсий мулоқотини янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий, сармоявий, молиявий-техникавий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга янги туртки беришини айтди.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди