Hill Barn — Котсуолдс (Англия) қишлоғи марказида жойлашган тепаликдаги 300 йиллик тошдан қурилган бино. Узоқ вақт мобайнида ҳеч кимга бу бинони қайта лойиҳалаштириш ва модернизациялашга рухсат берилмас эди, ҳатто Duran Duran гуруҳи зарб мусиқачисига ҳам рухсат берилмади.
Охир-оқибат меъмор Крис Сэймор-Смит бир йилда тўрт тарихий бинони қайта қуришга рухсат берувчи давлат дастурини амалга оширишга муваффақ бўлди. Асосий шарти - барча ўзгаришлар бинони ҳақиқатда ажойиб кўчмас мулкка айлантириш.
Шунинг учун уй тўлиқ замонавий экологик стандартларга мувофиқ қайта қурилди. Уйнинг жанубий деворида қуёш панеллари жойлашган, шунинг учун март ойидан октябргача уй ўзини ўзи электр энергияси ва иссиқ сув билан таъминлайди. Қишда, қуёш кам пайтда уйда ўчоқли сув иситгичдан фойдаланишади. У уй термал тизимининг бир қисми ҳисобланади.
Уй ҳавоси иссиқни рекуперация қилувчи тизим ёрдамида фильтрланади. Иқлим назорати тизими йилнинг ҳар қандай мавсумида 20-21 даража илиқ ҳавони ушлаб туради, ҳатто кучли совуқларда ҳам. Тош деворлар иссиқни тортиб олмаслиги учун Сеймор бино бўйлаб иссиқлик изоляциясини ўрнатган.
Уй BBC'нинг Буюк Британиядаги базаси яқинида жойлашган, товуш изоляцияси тизими шу қадар такомиллашганки, уй эгалари ҳатто оғир ҳарбий-транспорт самолёти учиб ўтса ҳам эшитишмайди.







Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар