date

Америкалик сиёсатчи ўз китобида Клинтон оиласидаги зўравонлик ҳақида ёзди

Америкалик сиёсатчи ўз китобида Клинтон оиласидаги зўравонлик ҳақида ёзди

Америкалик сиёсий маслаҳатчи Рожер Стоуннинг янги китобида ёзишича, АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон тез-тез жаҳл отига миниб, қўл остидаги ходимларга, махсус хизмат агентларига ва ҳатто ўз эрига азоб беради. Бу ҳақда The New York Post нашри ёзмоқда.

“Ҳиллари Клинтон узоқ вақтлардан буён Биллга зуғум ўтказиб келади. Ҳиллари Биллни калтаклаганда, уни оғир буюмлар билан урган, тимдалаб, баданини мўматалоқ қилган”, - деб ёзади Рожер Стоун ўз китобида.

Нашр Стоуннинг яқинда Дональд Трампнинг сайловолди штабидан кетганлигини эслатиб ўтади.
Клинтонлар оиласидаги муаммолар ҳақида илгари ҳам хабар қилинган эди. Аммо Стоун, нашрнинг ёзишича, энг ишонарсиз мишмишларни ўз китобида тўплаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Америкалик сиёсатчи ўз китобида Клинтон оиласидаги зўравонлик ҳақида ёзди