16:37 / 24.10.2017
9 229

Ўзбекистон ва Россия ёғочдан уйлар қуриш имкониятларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Россия ёғочдан уйлар қуриш имкониятларини муҳокама қилди
Ўзбекистон делегацияси Россиянинг ёғоч қурилиш материалларини қўллаган ҳолда Ўзбекистонда ёғочдан уйлар қуриш бўйича Россия тажрибасидан фойдаланиш имкониятларини муҳокама қилиш учун Россияга ташриф буюрди, деб ёзади Daryo.uz.

Ўзбекистон вакиллари елимли бруслардан ёғоч уй комплектлари ишлаб чиқариладиган корхонага ва кўргазмали ёғоч уйлар даҳасига ташриф буюрди.
Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Виктор Евтухов Ўзбекистон билан ҳамкорлик Россия ўрмон-саноат мажмуасига ривожланиш учун янги туртки беришини таъкидлади.

«Ўзагротехсаноатхолдинг» бошқарув раиси ўринбосари Саидаббос Саидаминов айтишича, Ўзбекистон Россиядан юқори қўшилган қийматли ўрмон-саноат маҳсулотлари етказиб берилишига қизиқиш билдирмоқда.
Унинг фикрича, Ўзбекистон ва Россия ёғоч уйсозлик технологиялари соҳасида ҳамкорикни йўлга қўйиши керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Россия ёғочдан уйлар қуриш имкониятларини муҳокама қилди