Шу йил 6 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган Тошкент юридик коллежи ҳудудида ўқувчилар ўртасида низо келиб чиқиб, оқибатда ўспирин йигит қурбон бўлди.
3-босқич ўқувчилари — 2000 йилда туғилган Саидкамрон Саидвоҳидов, Асадбек Парпибоев ҳамда 1999 йилда туғилган Раҳматилла Ёрқориев ўртасида келишмовчилик иштирок бўлишгани ҳақида хабар берган эдик, деб ёзади Qalampir.uz нашри.
Саидкамрон Саидвохидов пичоқ билан Асадбек Парпибоев ва Раҳматилла Ёрқориевларнинг чап оёқ сон қисмига бир мартадан уриб тан жароҳати етказди. Натижада Асабдек Парпибоев “чап сон юқори учлигига санчилиб кесилган жароҳати, фаол қон кетиши” ташҳиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази болалар бўлимига ётқизилган ва олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Раҳматилла Ёрқориевга “чап сон ташқи юзаси санчилиб кесилган жароҳати” ташҳиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Саидкамрон Саидвоҳидовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда шу банд билан айблов эълон қилинган ва қамоққа олиш эҳтиёт чораси кўрилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аслида “хазил” деб аталган баклажка улоқтириш оқибатида келиб чиққан келишмовчилик ўткир тиғли қурол иштирокидаги жиноят билан якунланди. Бу ҳақда қуйидаги видеода Саидкамрон Саидвоҳидов ва яраланган Раҳматилла Ёрқориев батафсил сўзлаб беришган.
Ўзаро жанжал борасида “четга чиқиб” ҳал қилмоқчи бўлган Саидкамрон кутилмаганда Раҳматиллага пичоқ тиқади. Кейин эса ўзининг сўзларига кўра, асаби бузилиб Асадбекни ҳам пичоқлаб қўяди.
Шу ўринда савол туғилади... Саидкамрон Саидвоҳидов пичоқни қаердан олган? Маълум бўлишича, у ўзи билан ўткир тиғли қуролни ўқув даргоҳига олиб келган. Унинг айтишича, сувенир пичоқни дўстларига мақтаниш учун олиб келган, лекин қурол бошқа мақсадга “хизмат” қилди.
Аниқланишича, Саидкамрон Саидвоҳидов, Асадбек Парпибоев ва Раҳматилла Ёрқориев коллежнинг ички рўйхатида туришган ва улар қатор “тартибсизликлар” иштирокчилари бўлишган.
Бу воқеа ҳақидаги маълумотлар интернет оламида тарқатилгач, айбланувчи Саидкамрон Саидвоҳидов таркибида қисман бўлсада наркотик моддаси бўлган, дорихоналарда махсус рецепт асосида сотиладиган таблетка таъсирида бўлганлиги борасидаги тахминлар ҳам илгари сурилган эди. Лекин Саидкамрон Саидвоҳидовнинг сўзларига кўра, у бундай таблеткалардан умуман ичиб кўрмаган.
Қуйидаги видеода воқеа тафсилотлари батафсил ёритилган.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди