
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган ақли норасо қиз А.Паязова (1990 йилда туғилган) уйидан чиқиб кетиб, Тошкент шаҳридаги "Эски Жува" деҳқон бозорида писта-қурт сотиб юриб, бедарак йўқолган. Бу ҳақда Telegraf.uz хабар берди.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида А.Паязова жорий йилнинг 10 июль куни Олмазор туманида тутқаноқ (эпилепсия) касаллиги билан ТошМИ-2нинг Жонлантириш бўлимига ётқизилгани ва шу ерда вафот этгани аниқланди.
Кеча, 23 октябрь куни марҳуманинг акаси М.Паязов сурат орқали синглисини таниган ва холислар иштирокида далолатнома тузилган.
Таҳририятимиз номидан марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар