
57 ёшли хитойлик аёл 10 йилдан буён бурнидан қон оқишидан азият чекади. Уни текширувдан ўтказган шифокорлар аёлнинг бурун бўшлиғидан тиш ўсиб чиққанлигини аниқлашди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар бермоқда.

Узоқ йиллар давомида (доимий тарзда) аёлнинг бурнидан қон оқишига ринит хасталиги сабабчи деб ҳисобланиб юрилаверган. Бироқ аёлнинг оғиз-бурун бўйлиқлари сканер қилинганида, унинг ичида номаълум думалоқ объект борлиги аниқланди. Шифокорлар аввалига бунинг нима эканлигини аниқ айтишолмаган...
Отоларингологлар чуқурлаштирилган текширув таҳлилини олиб боришгач, аёлнинг бурун бўшлиғида тиш ўсиб чиққанлигига гувоҳ бўлишди ва уни дарҳол олиб ташлашди. Айни вақтда бемор ўзини яхши ҳис қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар