10:03 / 03.11.2017
7 563

Фарғонада ўғил ва келин пичоқлаб кетилди...

Фарғонада ўғил ва келин пичоқлаб кетилди...
Фарғона вилояти Қўштепа туманининг Шомирза қишлоғида яшайдиган 24 ёшли йигит ва унинг 22 яшар рафиқаси ўтган ҳафта жума куни ўз уйида пичоқлаб кетилган...

Олинган тан жароҳатидан йигит воқеа жойида жон бергани, келиннинг ҳаёти эса шифохонада сақлаб қолинганлиги тахмин қилинмоқда.

Маълумотларга ишонадиган бўлсак, уйдан ҳеч нарса ўғирланмаган. Ҳозирда мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари хусусида турли тахминлар мавжуд.

Воқеанинг ягона гувоҳи сифатида кўрилаётган хонадон бекаси тез кунларда соғлигини тиклаб олишига умид билдирилмоқда...

Гап шундаки, ушбу жиноят ҳақида Ўзбекистоннинг сиёсий ва ижтимоий ҳаёти ҳақида холис-нохолис хабарларни эълон қиладиган айрим хорижий нашрлар ўз манбаларига таянган ҳолда қатор мақолалар эълон қилиб бўлди.

Таҳририятимиз мазкур жиноят тафсилотлари билан яқиндан танишиш учун Фарғона вилояти ИИВга қўнғироқ қилди. Қўштепада оғир жиноят содир этилганлиги маълум бўлди. Бироқ тезкор тергов ишлари олиб борилаётгани сабабли мазкур жиноятнинг батафсил маълумотлари омма эътиборига эълон қилинмай турилганлиги билдирилди.

Маълумотларга қараганда, ушбу жиноят иши юзасидан ҳозирда Фарғона вилояти прокуратураси тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

Таҳририятга ўғирлик важида бўлмаган, қасддан содир этилган (тахминимизча) жиноятга қўл урган кимсаларни бундай қабихликка боришгача ундаган сабаб нима эканлиги қизиқ (хавотирли).

Наҳотки одамлар бировнинг умрига, жонига даҳл қилишдан қўрқмай қолишди? Жиноят содир этган шахснинг (шахсларнинг) оиласи, бола-чақаси йўқми? Улар жиноят қилишдан, гуноҳдан қўрқишмайдими? Ёки бу ерда бошқа бир гап борми...

Ҳуқуқ-тартибот органлари мазкур жиноятни “излари йўқолмасдан” фош этади, деган умиддамиз.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада ўғил ва келин пичоқлаб кетилди...

Жамият янгиликлари