2017 йилнинг 9 ноябрь куни, соат тахминан 08:30ларда, муқаддам судланган Т.А. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент шаҳри Бектемир туманида жойлашган автобуслар тўхташ бекатида, фуқаро Д.Ю.нинг киссасидан нархи 1.500.000 сўм бўлган "SAMSUNG GALAXY S-4" русумли уяли алоқа телефонини ўғирламоқчи бўлган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан, Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 169-моддаси 2-қисми “а” банди (киссавурликка суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди