Сургутда янги миллионер пайдо бўлди

  • 19-11-2017, 15:07
  • 2 365
  • Жамият
  • Сургутда янги миллионер пайдо бўлди
    Ҳозирча хавфсизлик мақсадларини кўзлаб исми-шарифи сир тутилаётган сургутлик эркак атиги 50 рублга бир донагина «Столото» лотереясини сотиб олганди. Худо бераман деса ўзига осон экан-да! Шу биттагина лотерея чиптасига 32, 4 миллион рубл пул ютиб олди. Шундай қилиб Россиянинг Сургут шаҳрида яна бир миллионер пайдо бўлди. Буюрсин!
    Эслатиб ўтамиз, яқинда Воронеж вилоятида яшовчи 63 ёшли Наталья Власова деган онахон ҳам дўкондан бир дона лотерея сотиб олиб 506 миллион рубл эгасига айланганди.

    » » Сургутда янги миллионер пайдо бўлди