Ҳафта давомида айрим хорижий ОАВларда “Самарқандда 7–8 синф қизлари “эрсиз ҳомиладор бўлгани” аниқланди, вилоят бўйлаб ўқувчи қизларнинг бокиралиги текширилмоқда”, деган мазмунда мақолалар эълон қилинган эди.
Очиғи, қиз фарзанд тарбиялаётган ҳар қандай ота-онани бундай хабарлардан сўнг бир дақиқа бўлса-да довдираб қолиши ҳеч гап эмас. Таҳририят ходимлари ҳам бундан “шокка” тушди, десам ишонаверинг...
Тўғриси, бунақа сохта ёки “ошириб кўпиртирилган” хабарлардан сўнг саволлар гирдобида қоласан киши... Аниқроғи, бундай ғурур ва шаънга тегадиган “айбловларга” жавоб тополмайсиз, ўзингизча турли хаёлларга борасиз ва бир қанча тахминларни илгари сурасиз, аммо барибир жавоб топа олмайсиз. Хуллас, тушунтириб бериш мушкул ҳолатда қоласиз... Менда ҳам шундай бўлди!
Рости, бу масалани икки кун уйлаб юрдим. Барибир бўлмади! Таҳририятга келдиму ҳамкасбларим билан маслаҳатлашдим. Телефонни олиб Самарқанд вилояти ҳокимиятига қўнғироқ қилдим...
Телефонга жавоб берган Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Болиев Нуриддин ака гапимни эшитиб туриб “Укажон, бунақа ишлар бўлмаган, бўлиши ҳам мумкин эмас”, дедилар.
Мен қайсарлик қилиб” Нуриддин ака, балки бўлгандир, сиз бехабар қолгандирсиз, ички ишлар ва соғлиқни сақлаш бошқармалари аниқроқ билишади, келинг, аниқлик киритайлик” дедим. Негаки, гап ўзбекистонлик ёшлар, хусусан самарқандлик қизлар шаъни устида кетмоқда эди!
Нуриддин акага раҳмат! Мени тўғри тушундилару дарҳол ишга киришдилар...
Кўп ўтмай вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг матбуот хизмати раҳбари Элдор Муҳаммадиев билан алоқага чиқдик. Элдор ака дарҳол мақсадга ўтди ва “Мана шундай ёлғонларга тушунмайман, бу балки вилоят шаънига доғ тушириш мақсадида қилинган “заказ” бўлса керак”, деди.
Элдор Муҳаммадиевнинг куюнчаклик билан “Ака, коллежлар ва ўрта мактабларнинг юқори синф ўқувчи қизларини гинеколог текширувидан ўтказиш мумкинмас, бунга ҳеч ким рухсат бермайди, мумкин эмас бу” деган гапи менга тассалли берди.
Тўғри-да, бундай текширувлар ёш қизларга руҳий жароҳат етказмайдими? Буни эшитган ота-оналар нима аҳволга тушишади? Ўспирин қизларга тенгдош йигитларнинг муносабати ўзгармайдими? Кейин бу каби текширувларга не ҳожат? Бундай тадбирларга асос нима? Умуман, бу ақлга сиғмас иш-ку!
Тўғри,балки битта-яримта тарбиясиз оиланинг фарзанди, аниқроғи қизи аллақандай ахлоқсизликка журъат этган бўлиши мумкин. Буниси бизга қоронғу... Бироқ кўпминг сонли ёшларни бир-иккита “ҳолат” учун ахлоқсизликда айблашга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ!
Эслатиб ўтишим керак, суҳбатимиз давомида Элдор Муҳаммадиев юқорида шаъма қилинган “текширувлар” бўлганини қатъий тарзда инкор қилди.
Репродуктив саломатлик маркази томонидан 2017 йил 18 октябрь куни “Сартепо туризм-маиший хизмат касб-ҳунар коллежи”да, “Эрта никоҳ ва қариндошлар ўртасидаги никоҳлар оқибатида келиб чиқадиган салбий оқибатлар”, “Соғлом турмуш тарзи”, “Репродуктив саломатлик” мавзуларида ўқувчи ёшларга маърузалар ўқиб берилди, деди Элдор Муҳаммадиев.
Шунингдек, у Марказ томонидан йил давомида мактаб, коллеж, маҳалла, идора ва ташкилотларда режа асосида мунтазам равишда юқоридаги мавзуларда учрашувлар ташкиллааштирилади, деб қўшимча қилди.
Элдор Муҳаммадиев маълумот учун ана шундай учрашувлардан олинган фотосуратларни бизга юборди ва, кўриш мумкинки, ушбу йиғилишда нафақат қизлар, балки таълим масканидаги ўқувчи йигитлар ҳам иштирок этган.
Бундан тушуниш мумкинки, Репродуктив саломатлик маркази томонидан ўтказилган учрашувлар айрим нашрлар томонидан “текширув” дея таърифланган бўлиши мумкин.
Ишондим. Лекин...
Балки улар ўз айбларини беркитиш учун текширув бўлмаган дейишди-ю қутулишди, деб уйладим ва энди ўз манбаларимга таяниб вилоятдаги мактаблар билан алоқага чиқдим.
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Баҳриддин Шоҳвалиев билан ҳам гаплашдим. “Йўқ, бўлмаган” деган жавоб олдим. Буни бошқа расмий ва норасмий манбалар ҳам тасдиқлади.
Энди савол туғилади... Хорижда яшаб, айрим ташкилотлар манфаати учун ишлайдиган, ўзи қолиб “ўзгага қайғурадиган” айрим журналистлар қаердан олишди бу маълумотларни?
Ўзларининг “тилларида” айтилганда “ўз исмини ошкор қилишни истамаган мутассадди”данми ёки “овози ёзиб олинишини хоҳламаган вакил”данми? Балки “ўта ишончли манбаларидан” олишгандир?!
Нима бўлганда ҳам маълум маънода мақсадга эришдим, деб уйлайман. Бошқачароқ айтганда, миллат шаънига бефарқ бўлмаган журналистга бир неча кундан бери тинчлик бермай келаётган маълумот ўз тасдиғини топмади.
Фарзанд тарбиясида, айниқса қиз тарбиясида дунёнинг хоҳлаган давлати андоза олиши мумкин бўлган, ҳавас қилиши мумкин бўлган “ўзбек тарбияси” ҳали йўлидан оғишгани йўқ...
Ҳурматли (ўзини ҳурмат қилганлари назарда тутилмоқда) хорижлик журналистлар, бу масала сиз яшаётган давлатда (балки “янги ватанангизда”) ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаслиги мумкин. Лекин бизда бу нарсалар ор-номус, шаън, ғурур ва қадр-қиммат яна бир қанча сўзлар билан аталадиган туйғуни англатади. Бир-иккита “бетарбия оиланинг” фарзандларини деб бутун бошли бир вилоят оилаларини ҳақорат қилманг!
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди