21:22 / 24.11.2017
7 060

Шавкат Мирзиёев: Сеул, Корея ва унинг халқига бўлакча меҳр қўйдим

Шавкат Мирзиёев: Сеул, Корея ва унинг халқига бўлакча меҳр қўйдим
24 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси пойтахти мэриясига ташриф буюрди. Давлат раҳбарини Сеул шаҳри мэри Пак Вон Сун кутиб олди. Учрашувда Ўзбекистон билан Жанубий Кореяни дўстлик ришталари, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкам боғлаб тургани алоҳида таъкидланди.

«Биз Ўзбекистонда сизларнинг муваффақият тарихингизни синчиклаб ўрганмоқдамиз. Ўзбекистондаги ислоҳотлар ҳам ўз вақтида Кореяда бўлгани каби, шундай интенсив суръатда кетишига ҳаракат қилмоқдамиз», - дея айтиб ўтди президент Мирзиёев.

Ўзбекистон президентининг таъкидлашича, Сеул, унинг архитектураси, транспорт тизими, тозалиги жуда ҳам ёққан. «Шу кунлар давомида мен Сеул, Корея ва унинг халқига бўлакча меҳр қўйдим», - дея айтиб ўтди президент.

Ўзбекистон президенти давлат ташрифининг икки куни давомида жуда кўплаб муҳим учрашувлар ва музокаралар бўлиб ўтганини таъкидлади. У корейс халқи ўзининг узоқ йиллик меҳнати билан дунёда «Корея иқтисодий мўъжизаси» деб тан олинган иқтисодий фаровонликка эришгани учун катта ҳурматга лойиқлигини қайд этиб ўтди.

«Ушбу ташриф давомида биз ҳамфикрлар, кўплаб янги шериклар ва дўстларни топдик», - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари халқларимиз ўртасидаги дўстлик рамзи сифатида Тошкент шаҳрида Сеул кўчасини ташкил қилиш таклифини билдирди. Президент Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳри фахрий фуқароси унвони тантанали топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 22-25 ноябрь кунлари Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Иннинг таклифи билан ушбу мамлакатда давлат ташрифини амалга оширмоқда.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея Шавкат Мирзиёевнинг Сеулга давлат ташрифи биринчи куниёқ 8,9 миллиард долларлик ҳужжатлар ҳамда келишувларни имзолади.

23 ноябрь куни эса давлат раҳбари Сеулда икки мамлакатнинг иқтисодий ва молиявий тузилмалари раҳбарлари, етакчи ишбилармонлари иштирокидаги Жанубий Корея –Ўзбекистон бизнес-форумида қатнашди. Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан мулоқот қилишдаги халқчил услуби мезбонларда катта таассурот қолдирган. «Биз сиздан раҳбар ва тадбиркорлар ўртасидаги мулоқот услубини ўрганамиз. Бугун сиз бизга мастер-класс ўтдингиз», деди Корея делегацияси вакилларидан бири.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: Сеул, Корея ва унинг халқига бўлакча меҳр қўйдим