date
views 16 504

Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяда Тангем билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяда Тангем билан учрашди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-24 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Жанубий Корея Республикасида бўлди.

Мамлакатга турмуш ўртоғи Зироатхон Ҳошимова билан ташриф буюрган Президент Шавкат Мирзиёев шарафига 23 ноябрь куни Жанубий Корея Республикаси Президенти саройида тантанали кутиб олиш маросим ташкил этилган эди. Унда Жанубий Кореянинг кўзга кўринган давлат ва жамоат арбоблари қаторида Ўзбекистонда ҳам машҳур бўлган “Сарой жавоҳири” сериали бош қаҳрамони, Тангем образи ижроси Ли Ён Э ҳам иштирок этди.

Ижтимоий тармоқларда Президент Шавкат Мирзиёев ва Тангем (Ли Ён Э)нинг саломлашаётгани тасвирланган суратлар тарқалмоқда.

Ушбу сериал 2005 йилда Ўзбекистонда катта шуҳрат қозонган эди. Сериал аввал рус тилида Гулнора Каримовага тегишли бўлган “ТВМ” телеканалида, кейин эса ўзбек тилида “Ўзбекистон” телеканалида намойиш этилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяда Тангем билан учрашди