date
views 7 226

Номаълум шахс Канада лотереяси тарихидаги энг катта ютуққа эга бўлди

Номаълум шахс Канада лотереяси тарихидаги энг катта ютуққа эга бўлди

Канадалик номаълум шахс Канадада ўйналадиган Lotto 6/49 лотереяси тарихидаги энг катта ютуқни қўлга киритди. Ютуқ қиймати 64 млн Канада долларини (49,5 млн АҚШ доллари) ташкил қилди. Бу ҳақда CБC телеканали'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Омадли чипта Канаданинг Торонтодан ғарбда жойлашган Миссиссога шаҳрида сотилган. Ютуқ эгасининг номи ҳозирча номаълум.

Аввалроқ Lotto 6/49 тарихидаги энг катта ютуқ 63,4 млн Канада долларини (47,4 млн АҚШ доллари) ташкил қилган. Бу ютуқни 2013 йилда 4 киши бўлишиб олган эди.

Жекпот ўйналишидан бир кун олдин кечки пайт Lotto 6/49 чипталари сотиладиган дўконлар ва киосклар олдида “омадли чиптани қўлга киритишни” истаганлардан иборат катта навбатлар юзага келган, деб таъкидламоқда телеканал.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Номаълум шахс Канада лотереяси тарихидаги энг катта ютуққа эга бўлди