28-29 ноябрь кунлари халқаро оммавий ахборот воситаларида Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонасида фаолият олиб бораётган ходимларга нисбатан акустик ҳужум уюштирилгани ҳақидаги хабарлар тарқатилди.
Ушбу хабарларда АҚШ Халқаро Тараққиёт агентлигининг (USAID) Тошкентдаги ваколатхонаси ходимларидан бири ва унинг турмуш ўртоғи сентябрь ойида ҳужумга учрагани ҳамда АҚШга тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида қайтарилгани ҳақида айтилган эди.
Айрим нашрларнинг хабарида Ўзбекистондаги хуруж Россия махсус хизматларининг иши экани гумон қилингани таъкидланган.
Ушбу хабарлар юзасидан АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонда америкаликларга акустик ҳужум қилинганини тасдиқламаслиги ҳақида маълум қилди.
АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси хизматчилари Кубадаги каби акустик ҳужумга учрагани ҳақидаги хабарни инкор этилиб, Ўзбекистонда Кубадаги сингари ҳодиса рўй бергани тасдиқланмаслигини маълум қилишган.
Маълумот учун, USAID - Давлат департаменти билан қалин ҳамкорлик қиладиган давлат ташкилоти бўлиб, 100 дан ортиқ мамлакатларда фаолият олиб боради.
Жорий йилнинг август ойида Кубадаги америкалик дипломатлар акустик ҳужумларга учрагани хабар қилинган эди. Бунинг натижасида кўплаб дипломатик ваколатхона ходимлари зарар кўрган. Жабрланганларда эшитиш ва кўриш қобилиятини бузилиши, асаб касалликлари ва уйқусизлик келиб чиққани кузатилган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди