Сўнгги бор Ўзбекистонда Президентлик сайлови ўтказилганига 1 йил тўлди. 2016 йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтган Президент сайловида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди қўйилганлар ҳам ўзлари истиқомат қиладиган ҳудудлардаги сайлов участкаларидан овоз берган эдилар.
Хусусан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентлик лавозимига сайланган Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳам ўзи яшайдиган ҳудуддаги сайлов участкасига оила аъзолари билан ташриф буюриб, овоз берганди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу куни илк бор ОАВ кўз ўнгида оила аъзолари билан намоён бўлган эди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг оилавий сурати 2016 йилнинг энг кўп қизиқиш уйғотган сурати сифатида эътироф этилганди. Ҳатто, ушбу оилавий суратни хориж матбуоти ҳам чоп этганди.
Айни дамда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироатхон Ҳошимова Президент Шавкат Мирзиёевнинг хорижга ташрифлари ва расмий кутиб олиш маросимларида иштирок этиб келмоқда.
Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёевнинг икки қиз, бир ўғли, беш нафар набираси бор. Рафиқаси Зироатхон Ҳошимова – мутахассислиги бўйича муҳандис-иқтисодчи, айни пайтда уй бекаси. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?