15:28 / 12.12.2017
6 988

Халқ банкининг ходимлари мижозларнинг пулларини ўзлаштириб юборди

Халқ банкининг ходимлари мижозларнинг пулларини ўзлаштириб юборди
Хоразм вилояти Янгиариқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган А.С. ва 1988 йилда туғилган У.Б.лар акциядорлик тижорат “Халқ банки”нинг Янгиариқ тумани филиалида ишлаган дастлабки даврида ўзларининг меҳнаткашлиги ҳамда тўғрисўзлиги билан обрў-эътиборга сазовор бўлишган.

Аммо, улар мақтовлардан ҳаволаниб кетишдими ёки банкда ишлаш жараёнида “бол тутган бармоғини ялайди” деб ўйлашдими билмадик, ушбу икки ҳамкасб банк томонидан расмийлаштирилган фуқароларнинг пластик карточкаларидаги маблағлардан вақти-вақти билан “озгина” фойдаланиб туришни ўзларига одам қилиб олишди.

Мазкур банк филиалида ўтказилган назорат текшируви жараёнида “устамон” ҳамкасблар 2016 йилнинг декабрь ойидан бошлаб қарийб 10 ой давомида 45 нафар фуқарога тегишли пластик карточкаларидан 9,5 миллион сўмга яқин маблағни яширин равишда талон-тарож қилиб ўғирлаганликлари маълум бўлди.

Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизматига кўра, аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Халқ банкининг ходимлари мижозларнинг пулларини ўзлаштириб юборди