17:53 / 12.12.2017
7 870

Жиззахда 100 дан ортиқ автомашиналар ҳибсга олинди...

Жиззахда 100 дан ортиқ автомашиналар ҳибсга олинди...
Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Багарни шаҳарчасида 10 декабрга ўтар кечаси оқ рангли «Нексия» автомобили 1982 йилда туғилган фуқарони уриб кетган ва ёрдам кўрсатмай, ҳодиса жойидан қочиб кетган. Жабрдийда тезкор ёрдам кўрсатилмагани оқибатида ҳалок бўлган.

Маълум бўлишича, 9 декабрдан 10 декабрга ўтар кечаси Багарни шаҳарчасида «Нексия» автомобили 5 яшар ўғли билан йўл четида кетиб бораётган, 1982 йилда туғилган эркакни уриб кетган. Автомобил ҳайдовчиси ҳодисадан сўнг тўхтамаган, аксинча, ҳодиса жойида қочиб қолган.
Эркак вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатилмагани оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Хабарга кўра, йўлда ҳодисага гувоҳ бўлганлар ички ишлар органлари ходимларини ва сўнгра тез тиббий ёрдамни чақиртиришган.
Ички ишлар органлари ходимларига гувоҳлар эркакни уриб кетган машина «Нексия 2» русумига тегишли эканлигини айтишган. Машина рақамини ҳеч ким кўришга улгурмаган.

Айни вақтда Ғаллаорол тумани, хусусан Багарни ва Маржонбулоқ шаҳарчаларида ушбу ҳолат юзасидан қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларида шубҳа уйғотган автомобиллар текширилиб, эгалари сўроқ қилинаётгани маълум.

Манбанинг сўзларига кўра, айни вақтда 100дан зиёд автомобиллар ҳибсга олинган ва стоянкаларга жойлаштирилган.

Манба: sputniknews

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда 100 дан ортиқ автомашиналар ҳибсга олинди...