Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 4 декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида 88,61 фоизи овоз тўплаб, ишончли ғалабани қўлга киритганига 1 йил тўлди.
Мамлакатнинг бир йиллик тараққиёт босқичида босиб ўтган йўлини асрларга татигулик, десак муболаға бўлмайди. 25 йиллик дастлабки ривожланиш даврида Мустақил мамлакат сифатида ўзини дунёда танитган Ўзбекистоннинг охирги бир йилда босиб ўтган йўли унинг дунё мамлакатлари ўртасидаги ўрнини янада мустаҳкамлади.
Президент Шавкат Мирзиёев олиб борган саъй-ҳаракатлар, Ҳаракатлар стратегиясини дастурул амал қилиб ташланган залворли қадамлар мамлакатнинг янги имижи яратилишига, у ҳақидаги тасаввурлар кенгайишига сабаб бўлди.
Президент 2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилди. 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида ҳам халқ манфаатлари юқори ўринга кўтарилди. Ислоҳотлар – ислоҳот учун эмас, инсон ва унинг манфаатлари учунлиги ўзининг амалий тасдиғини топди.
Ўзбекистонни чинакам ҳуқуқий демократик давлатга айлантириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, мамлакатнинг хавфсизлигини таъминлаш, ички ва ташқи сиёсатдаги барқарорликни сақлаш, тинчлик ва осойишталик, минтақадаги фаравонликнинг дахлсизлигини таъминлаш, яқин ва ишончли қўшничилик алоқалари йўлга қўйиш борасида қилинган, қиланаётган ишларни бутун дунё эътироф этмоқда.
Юқоридаги видеода Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бир йил давомида амалга оширган ишлари, улкан бунёдкорлик лойиҳалари, халқаро ташрифларига қисқача назар ташлаймиз.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди