21:26 / 15.12.2017
9 333

Ўғил боқиб ҳассага суянган ота...

Ўғил боқиб ҳассага суянган ота...
Бу бола отасининг ёлғиз фарзанди эди. Ота уни ёлғиз ўзи катта қилди. Ўқитди, уйлантирди. Аёли вафот этгач, иккинчи бор уйланмади ҳам. Ўғли шаҳардан уйланди. Хотини қишлоққа яшашга кўнмагач, шаҳарга ижарада яшай бошлади. Ота ўғлининг 30 ёшида совға қилиб топган йиққанини сотиб, ишхонаси ёнидан икки хонали квартира олиб берди. Байрам куни зинадан тушганча отанинг оёғи синди. Ўғил отасининг оёғини гипс қилиб уйга олиб келди. Хотини икки кун ўтиб инжиқлик қилаверди, отани қишлоққа ўз ҳовлисига олиб бориб ташлади. Ўттиз йил боққан фарзандининг уйига уч кун сиғмади.

Ўғил отаси уч-тўрт йил аввал эккан дарахтлардан бирини шохидан кесиб, отасига ҳасса ясаб берди. Отасини амакисининг келинига тайинлаб, ўзи шаҳарга жўнаб кетди. Ҳозир ота анча тузалиб қолган. Фақат у энди ўттиз йил боққан ўғлига эмас, ҳассага суяниб яшаяпти...

Манба: Erk.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўғил боқиб ҳассага суянган ота...