21:30 / 15.12.2017
11 508

Тошкент вилояти ҳудудида ўзгариш рўй беради

Тошкент вилояти ҳудудида ўзгариш рўй беради
Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятининг айрим аҳоли пунктларида шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан, Тошкент вилоятининг айрим аҳоли пунктлари бўйича бош режа лойиҳасини ишлаб чиқишда ушбу аҳоли пунктлари ҳудудлари учун қуйидаги вақтинчалик тақиқлар жорий этилмоқда:

жисмоний ва юридик шахсларга қурилиш учун ер ажратиш;

бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар, шу жумладан муҳандислик-коммуникация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва қайта ихтисослаштириш, шунингдек, уларга рухсатномалар бериш.

Шунингдек, ушбу тақиқлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари асосида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қуриш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланди.

Бош режа лойиҳаси ишлаб чиқилаётган Тошкент вилоятининг аҳоли пунктлари рўйхати ҳам эълон қилинди.

Бу рўйхатдан, Зангиота туманидаги Ўзгариш, Зангиота ва Хонобод Қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудуди, Қибрай туманининг эса Ўнқўрғон, Салар, Тузел, Янгиобод ҚФЙ, Тошкент туманининг Чоштепа, Ҳасанбой, Юнусобод ҚФЙ, Қуйичирчиқ туманининг Тошлоқ ҚФЙ, Ўртачирчиқ туманининг Қумовул ҚФЙ, Юқоричирчиқ туманининг Арганчи, Истиқлол, Суранкент, Тинчлик, Бордонкўл ҚФЙ ҳамда Янгийўл тумани А.Ортиқов ҚФЙ ҳудудлари ўрин олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилояти ҳудудида ўзгариш рўй беради