09:55 / 18.12.2017
5 428

«Малика» бозоридаги телефон сотувчиси 10 йилга қамалиши мумкин

«Малика» бозоридаги телефон сотувчиси 10 йилга қамалиши мумкин
Тошкентнинг «Малика» бозорида телефон сотиб олиш билан шуғулланган 20 ёшли йигит салкам 5 минг долларлик қимматликларни алдов йўли билан ўзлаштиришда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Шайхонтоҳур туман ИИБга кўра, 1997 йили туғилган йигит 26 ёшли одамнинг ишончига кириб, унга 4910 доллар эвазига 10 кун ичида 10 та телефон сотишни ва топилган пулни қайтаришни ваъда қилган. Аммо телефон харидидан тушган пулни у ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. Моддага кўра, у етказилган зарарни тўлиқ қоплаб бериши ва 8–10 йилгача қамалиши мумкин.
Айбланувчи хавфсизлик мақсадида суд қарорига қадар ҳибсда ушлаб турилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Малика» бозоридаги телефон сотувчиси 10 йилга қамалиши мумкин